Швеция пойтахтидан жануби-ғарбда жойлашган Труса шаҳри яқинида Аурора-2017 машғулотлари доирасида ҳаракатланаётган танк йўловчи поезд билан тўқнашиб кетди. Тўқнашув оқибатида тўрт киши жабрланган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Хабарга кўра, жабрланганларнинг уч нафари танкчилар, бир нафари эса поезд машинисти бўлган.
Аурора-2017 ҳарбий машғулотлари Швецияда 11—29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Машғулотлар денгиз, қуруқлик ва ҳавода бўлиб ўтмоқда. Улар сўнгги 20 йилда Швециядаги энг йирик машғулотлар бўлиб, Швециядан 19,5 минг нафар ҳарбий хизматчи, бир ярим минг аскар ва офицер Дания, Норвегия, Финландия, Эстония, Литва, шунингдек, АҚШ ва Франциядан жалб қилинган.
Изоҳ (0)