Қатарнинг «Ас-Сайлия» футбол клубида фаолиятини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов «Championat.asia» нашрига интервью бериб, мундиалга бора олмагани сабабларини қандай мезонлар билан ўлчашини тушунтирди.
Абдухолиқов дастлаб собиқ бош мураббий Самвел Бабаян ҳақида фикр билдирди:
Кимнингдир орқасидан гапириш менга тўғри келмайди. Қолаверса, менинг фикрим бировга қизиқ эмас. Мен айбни бошқадан қидираётганим йўқ, барча айбни ўзимдан қидиряпман. Шундай бўлиши керак.Футболчининг фикрича, Ўзбекистон футболида ҳалол ишланмаган. Шу боис муваффақиятсизлик кузатилган.Майдонга тушган ўйинларимда гол уриш учун менда имкониятлар бўлган. Ўша вазиятиларда рақиб дарвозасига гол уриб, жамоамни қийин вазиятдан олиб чиқишим керак эди, деб ҳисоблайман. Масалан, Сурия ва Эрон терма жамоаларига қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилишим шарт эди. Сўнги икки учрашувда эса майдонга тушмадим.
Темурхўжа Абдухолиқов, «Ас-Сайлия» ҳужумчиси
Бунга исталганча фактлар келтириш мумкин. Ҳалол ишламадик, деб ўйлайман. Ҳалол ишлаганимизда, меваси бўларди, албатта.Тўғриси, бу мавзудаги саволлардан чарчадим. Тушунаман, жуда ҳам қийин. Ҳаётнинг ўзи ким ҳалол ким эса ғирромлигини кўрсатиб қўяди. Менга ота-онам ҳалол бўлгин, шунда эртами ёки кеч роҳатини кўрасан, деб тарбия берган. Биз мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмадик. Демак, ҳалол иш қилмадик. Натижа йўқ бўлса, бунга 2 та сабаб бор: хатолик ёки ноҳалоллик.
Темурхўжа Абдухолиқов, «Ас-Сайлия» ҳужумчиси
Изоҳ (0)