Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Нукус шаҳридаги Мустақиллик майдонида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этган тадбирда 125 нафар профилактика инспекторига замонавий хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашиналар калити тантанали равишда топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар