Туркманистон пойтахтида давом этаётган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон футзал терма жамоаси финал чиптасини қўлга киритди.
Ярим финалда ўзбекистонлик футзалчилар Япония билан тўқнаш келиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида кунчиқар юрт термаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бунгача Ўзбекистон чорак финалда Вьетнам дарвозасига 2 та жавобсиз гол уришга муваффақ бўлганди. Гуруҳ босқичида эса БАА 5:1, Малдив 9:1 ҳисобида таслим қилинган бўлса, кейинроқ Афғонистондан мағлубият қабул қилиб олинган — 2:4. Хитойни эса енгишнинг имкони бўлмаган — 4:4.
Гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган Афғонистон финал учун жангда Эрон «қурбони»га айланди — 2:8. Бунгача форслар чемпионликка даъвогарлардан Таиландни ҳам турнирдан чиқариб юборганди — 10:4. Таиланд термасини ўзбекистонликларнинг собиқ бош мураббийи Хосе Мария Мендес бошқариб боради.
Шу тариқа Ўзбекистон нима сабабдан гуруҳ пешқадами бўлишни истамагани ойдинлашади. Бунда футзалчилар Таиланд, Эрон каби рақиблар билан финалгача дуч келишдан ўзини ихоталаган.
Ашхобод—2017 Гуруҳ босқичи. 2-тур 18 сентябрь, душанба
Япония — Ўзбекистон 3:3 (пен — 2:3)
Голлар: Кашо Тамуро, 8 (1:0). Константин Свиридов, 20 (1:1). Дилшод Абдураҳмонов, 23 (1:2).Shimizu, 27 (2:2). Хара, 34 (3:2). Дилшод Чориев, 35 (3:3).Тошкент мезбонлик қилган футзал бўйича сўнгги Осиё Чемпионатида ҳам Эрон ва Ўзбекистон термалари финалда ўзаро ўйнаган бўлиб, беллашув форсларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.
Изоҳ (0)