АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп Вашингтон мактабларидан бирининг ўқувчилари билан жамоат тадбирида иштирок этди. Тадбир давомида барча иштирокчилар Оқ уйнинг боғида сабзавот кўчатлари ўтқазди ва у ерда ҳосил йиғди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мелания Трамп машур моделерларнинг ҳашамдор кўйлакларидан воз кечиб, ҳар кунлик одатий кийимда ишчи қўлқоплар ва куракча билан қуролланган ҳолда Оқ уй боғидаги мактаб ўқувчилари қаторига қўшилди.
Оқ уй томонидан қайд этилишича, карам, нўхот, редиска, исмалоқ ва бошқа экинлар ўтқазилган. Бундан ташқари, ҳамма биргаликда пишган ҳосилни ҳам йиғган. Боғга ташриф буюрганларнинг барчасига кетиш олдидан совға сифатида кичкина банкада асал берилган.
Оқ уй ҳудудидаги ошхона боғи деб аталувчи боғни собиқ президент Барак Обаманинг рафиқаси Мишель 2009 йилда очган. Гуллар билан бирга сабзавот ва меваларнинг бир неча тури ўсувчи боғнинг ҳудуди 260 квадрат метрни ташкил қилади. Боғ ва кичик полиз болаларнинг семиришига қарши кураш дастури доирасида ўйлаб топилган.
Изоҳ (0)