Венесуэла президенти Николас Мадуро 21 сентябрь, пайшанба куни унга нисбатан ҳужум тайёрланаётганлиги ҳақида хабар беришганлиги учун БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясига хавфсизлик нуқтаи назаридан бормаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу йил БМТга (штаб-квартирасига) бормасликка қарор қилдим. Чунки АҚШда куч-қудратга эга бўлган экстремистлар сектори томонидан ҳужум қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга эга эдим», — деди у Venezolana de Television телеканали эфирида.
«Эҳтиёт бўлиш керак», — дея қўшимча қилди у.
Август ойида Мадуро БМТ Бош Ассамблеясига боришни режалаштираётгани ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказиш истагида эканлиги ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)