Сербия парламентида мухолифат вакиллари раис Майя Гойковични ногирон депутатни дискриминация қилишда айблади, шундан сўнг аёл кўзида ёш билан мажлислар залини тарк этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таълим тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилажак ўзгартиш муҳокама қилинаётган пайтда мухолиф Демократик партияси депутати Александра Ерков спикерни аравачада юрувчи ногирон бўлмиш депутат Люпка Михайловскини камситишда айблади.
Ерков хонимнинг фикрича, раис Михайловскининг чиқиш қилишига имкон бермаган ва бу билан уни дискриминация қилган.
Гойкович бу сўзлар оғир ҳақорат эканлигини таъкидлади, негаки унинг ўз оиласида ҳам ногирон бор.
«Уялинглар», — деди у ва, йиғлаб юбориб, зални тарк этди.
Изоҳ (0)