Италия А сериясининг 5-тури ўз якунига етди. Қуйида етакчи клублар қайд этган натижалар келтириб ўтилган.
Лучанно Спалетти қабул қилиб олганидан сўнг Миланнинг «Интер» клуби илк бор очко йўқотди. Бунгача кетма-кет тўрт турда зафар қучган «нерадзуррилар», 5-турда «Болонья» билан дуранг ўйнади.
Турнинг марказий ўйини Римда кечиб, «Лацио» Неаполнинг «Наполи» клубини қабул қилди. Симоне Индзаги жамоаси бунгача «Милан»ни йирик ҳисобда таслим этган бўлиб, «Наполи»га қарши ўйинни ҳам муваффақиятли бошлаганди. Бироқ иккинчи бўлимда «Наполи»ни тўхтатиб бўлмади ва меҳмонлар 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
«Милан» ҳамда «Ювентус» ўз майдонида кутилган ғалабаларни қўлга киритди. Туринликлар сафида Пауло Дибала ва ниҳоят гол ура олмади. Монтелланинг «Милан»и эса ҳар иккала голини пенальтидан киритди.
Римнинг «Рома» ва Туриннинг «Торино» клублари сафар ўйинларида зафар қучишга муваффақ бўлди.
Италия А серияси 5-тур беллашувлари 20 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)