Испания Ла Лигасининг 5-турига келиб Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Бетис»га имкониятни бой бериб қўйди.
Бунгача «Реал» 73 та ўйиндан буён гол уриб келаётганди. Испаниянинг амалдаги чемпиони «Сантьяго Бернабеу»даги аввалги икки ўйинида ҳам дуранг ўйнаган бўлса-да, гол уришга муваффақ бўлганди. Умуман, ортда қолган 73 ўйинда «Реал» мағлубиятга учраган паллалар бўлди, аммо уларда ҳам «Қироллик клуби» футболчилари ҳеч бўлмаганда 1 та гол урганди.
Бунгача Бразилиянинг «Сантос» клуби кетма-кет 73 та ўйинда гол уриб, рекорд ўрнатганди. Бу ҳол 1961—1963 йилги мавсумларда рўй берган. «Реал» мана шу рекордни такрорлади, аммо янгилай олмади. Ваҳоланки уни янгилаш учун футболчилар «Бетис» дарвозасига нақд 25 та зарба берди. Бироқ тўп меҳмонлар дарвозасига киришни истамади.
Изоҳ (0)