Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бунёд этилган олимпия шаҳарчисининг икки объекти Гиннес рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Олимпия шаҳарчасининг Осиё Ўйинлари учун атаб ёқилган машъаласи жойлашган иншоот дунёдаги энг йирик от шаклига эга бўлган архитектура наъмунаси сифатида тан олинди. Унинг баландлиги 40,5 метрни ташкил қилади. Узунлиги 37,69 метрни, кенглиги эса 40,24 метрни ташкил қилади.
Туркманистонликлар сув спорти саройини ҳам Гиннес рекордлар китобига киритишга муваффақ бўлди. Арена эндиликда дунёдаги энг катта усти ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳисобланади. Унинг умумий майдони 4976,64 кв/метрни ташкил қилади.
Бино ичида сузиш ва сувга сакраш мусобақаларини ўтказиши мумкин бўлган 4 та катта бассейн бор. Бир вақтнинг ўзида беш мингдан зиёд томошабин залдан ўрин олиши мумкин.
Изоҳ (0)