Опера қўшиқчиси Зураб Соткилава вафот этди. Бу ҳақда қўшиқчи қариндошларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
СССР халқ артисти 80 ёшда эди.
«Операциядан сўнг Зураб Лаврентевич ўзини яхши ҳис қилаётган эди ва ҳаммаси яхши бўлишига умид бор эди. Афсуски, бундай бўлмади ва у бугун тонгга яқин вафот этди», — дейди артист яқинлари.
Соткилава 1965 йилдан буён Грузия опера театри ва Палиашвили номидаги балет қўшиқчиси эди. 1966—1968 йилларда у Ла Скала театри билан ҳам ҳамкорлик қилган. Катта театрдаги дебюти 1973 йилда бўлиб ўтди. У бир йилдан сўнг Катта театр опера труппасига киради.
Бундан ташқари, Соткилава Москва консерваториясида дарс берган.
Изоҳ (0)