Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон чет эллик инвесторларга индивидуал имтиёз ва преференциялар тақдим этишдан бош тортиб, соҳалар бўйича имтиёзларга ўтади. Бу ҳақда 15 сентябрь, жума куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида Адлия вазири ўринбосари Маҳмуд Истамов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Маҳмуд Истамов. Фото: «Газета.uz»

Маҳмуд Истамов. Фото: «Газета.uz»

«Қўл режимида» (ҳар битта инвестицион лойиҳа бўйича мамлакат раҳбариятининг алоҳида қарорлари қабул қилинадиган ҳолат) имтиёзлар тақдим этиш ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Маҳмуд Истамов бу муаммо Маъмурий ислоҳот концепцияси амалга оширилгани сари ҳал қилиб борилишини таъкидлади.

«Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган концепцияда рақобатли муҳитни ривожлантиришнинг йўналишларидан бири сифатида индивидуал имтиёзлар тақдим этишдан бош тортиш белгиланган. Бу муаммо ушбу концепция амалга оширилгани сари ўз ечимини топади — индивидуал имтиёзлар ва преференциялардан бош тортилади, бунинг ўрнига имтиёзлар соҳалар бўйича берилади», — деди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?