Ўзбекистон ПрезидентиШавкат Мирзиёев 18–20 сентябрь кунлари АҚШда бўлади ва БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг умумий дебатларида чиқиш қилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Нью-Йоркка сафари доирасида Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким, шунингдек, бошқа давлатлар етакчилари билан музокаралар ўтказади.
Шунингдек, давлат раҳбари ваколатли Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этади. Унинг якунларига кўра АҚШ ва Ўзбекистон компаниялари раҳбарлари савдо-иқтисодий ва молиявий-инвестициявий соҳаларда икки томонлама ҳужжатлар пакетини имзолаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)