Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик актриса Женнифер Лоуренс ўз фаолиятида танаффус қилишга аҳд қилди. Актриса яқин икки йил ичида фильмларда суратга тушмайди, деб хабар беради Time.

Фото: The Wrap

Фото: The Wrap

Бу вақт ичида нима билан шуғулланиши ҳақидаги саволга актриса қуйидагича жавоб берди:

«Ҳозирча бу ҳақда тасаввурга эга эмасман. Ўйлашимча, шунчаки ҳордиқ чиқараман».

Актриса омма олдида олти ойдан сўнг кўриниш беришини маълум қилди. Женнифер 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган «Қизил чумчуқ» триллери тақдимотида иштирок этади.

Женнифер Лоуренс томошабинларга «Очлик ўйинлари», «Икс одамлар» каби фильмлардаги роллари билан яхши таниш. 27 ёшли актриса «Менинг йигитим — телба» фильмидаги роли учун «Оскар» мукофоти билан тақдирланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль