Охирги 17 йил ичида биринчи марта жаҳонда оч қолаётганлар сони кўпайди ва 815 миллион кишига (сайёранинг 11 фоиз аҳолиси) етди. Бу ҳақда БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) йиллик ҳисоботида айтилди, деб хабар беради Meduza.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, оч қолаётганлар сони бир йилда 38 миллион кишига кўпайди. FAO буни қуролли ихтилофлар ва табиий офатлар сонининг ошиши билан боғламоқда. Оч қолаётганларнинг кўпчилиги Осиёда (520 миллион) ва Африкада (243 миллион) истиқомат қилади. 489 миллион киши ихтилоф зонасида яшайди.
Ҳисоботда айтилишича, беш ёшгача бўлган 155 миллион боланинг ўсиши кечикмоқда, 52 миллион бола силласи қуришдан азият чекмоқда.
Изоҳ (0)