2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадада Осиё мамлакатлари 3 та йўлланма учун кураш олиб боради.
ФИФА расмий сайти ОФК учун 4 та квота ажратилганини эълон қилди. Шулардан бири мезбон Япониянинг ўзига тегишли бўлади.
Олимпиаданинг футбол турнирида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этади. Бунда ҳар бир мамлакат 23 дан катта бўлган уч нафар футболчини таркибга қўшиб олиш имкониятига эга. Турнирда дунёнинг 16 та термаси ғолиблик учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон олимпия термаси ҳозирга қадар Олимпиаданинг футбол турнирида иштирок эта олмаган. Сўнгги икки саралашдаги муваффақиятсизлик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлганди. Бирида Вадим Абрамов жамоаси Тошкентда БАА термасидан шубҳали тарзда енгилган бўлса, иккинчисида Самвел Бабаян шогирдлари рақибларига айтарли қаршилик кўрсата олмаганди.
Токио—2020 Олимпиадасига Ўзбекистон термасини ким тайёрлаши ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ янги президентини сайланган ЎФФ 10 кун ичида ташкилотнинг 4 йиллик янги иш режасини жамоатчиликка маълум қилиши ҳақида хабар берганди.
Токио—2020 квоталари
- Европа — 4
- Осиё — 4 (мезбон Япония билан бирга)
- Африка — 3
- CONMEBOL — 2
- KONKAKAF — 2
- Океания — 1
Изоҳ (0)