Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари халқаро коалицияси ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт Яман осмонида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Абьян вилоятидаги фожиа самолётдаги техник носозлик туфайли юз берган.
Учувчи ҳалок бўлди. У қайси давлат фуқароси эканлиги маълум қилинмади.
Шунингдек, самолётнинг русуми ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)