Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида жойлашган конда портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Портлаш Цзидун округидаги Юйхэнь конда рўй берди. Унда тўққиз киши ҳалок бўлди.
Портлаш чоғида конда 17 киши ишлаётган эди. Уларнинг саккиз нафари қутқариб олиниб, шифохонага етказилди.
Қолган тўққиз кончининг таналари ер остидан олиб чиқилди.
Расмийлар текширув ишларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)