10 сентябрь куни Қуёшнинг учқунланиши оқибатида рўй берган магнит бўрони Ер сайёраси аҳолиси учун салбий оқибатлар келтирмади. Бу ҳақда россиялик экспертлар «ТАСС»га маълум қилди.
Россия ФА П.Н. Лебедев номли Физика институти Қуёш рентген астрономияси лаборатияси 11 сентябрь куни жиддий учқунланиш рўй берганини аниқлади. Унинг оқибатида 13 сентябрга ўтар кечаси Ерда магнит бўрони кутилаётган эди.
Иркутск давлат университети астрономия обсерваторияси директори Сергей Язев бу бўрон кутилганидан заифроқ бўлиб чиққанини, шу боис у одамларга салбий таъсир кўрсатмаганини билдириб ўтди.
Тахминларга кўра, асосий учқунланиш Қуёшнинг тескари томонида юз берган.
Магнит бўрони оқибатида одамларда бош оғриғи ва бошқа майда хасталиклар кузатилиши лозим эди.
Изоҳ (0)