Қуёш динамикаси обсерваторияси яна бир чақнаш рўй берганини қайд этди. Бу ҳақда NASA расмий сайти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Қуёшда 6 сентябрь, чоршанба куни юз берган чақнаш охирги 12 йил мобайнида энг кучлиси бўлган, унга Х9.3 балли тақдим этилганди.
Янги чақнашга М8.1 тоифаси берилди (Х тоифасига нисбатан 10 баробар кичик). Бу ҳафта бошидан бери сезиларли ўлчамдаги олтинчи чақнаш эканлиги билдирилмоқда.