Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи якунларига кўра Алмазбек Атамбаевга миннатдорлик хати юборди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
«Бу ташриф мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстони муносабатларн ривожидаги чинакам тарихий воқеа бўлди ва, шубҳасиз, Ўзбекистон–Қирғизистон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқди», — дейилади хатда.
Мактубда очиқ ва самимий руҳдаги суҳбат Самарқанд, Пекин ва Остонадаги мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ташрифнинг натижаларини юксак баҳолашини қайд қилиб ўтди.
Изоҳ (0)