Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг илк турида «ПСЖ» Шотландияга ташриф буюриб, 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Бош мураббий Унаи Эмери ҳужум триосини майдонга туширди. Гол уришни Неймар бошлаб берган бўлса, ўтган мавсум «Монако»нинг ярим финалга йўл олишида хизмат қилиб порлаган Мбаппе буни давом эттирди. Кейинроқ Эдинсон Каванига 2 та гол уриш насиб қилди.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби 80 дақиқадан кўпроқ бир киши кўпроқ тўп суриб, 3 та гол фарқи билан зафар қучди.
27 сентябрь куни Парижда даҳшатли тўқнашув бўлади: «ПСЖ — «Бавария». Шу куни «Селтик» Бельгияда саф тортади.
Европа Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳи. 1-тур 12 сентябрь, сешанба
Изоҳ (0)