Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 15 августдаги ПФ-5155 - сонли фармони талабларига асосан, мамлакатда доимий яшовчи 118 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Хабарномада айтилишича, шулардан 43 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслардир.
«13 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ раҳбариятининг ташаббуси билан 43нафар шахсга Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортларини тантанали равишда, ОАВ иштирокида топшириш ишлари амалга оширилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)