АҚШ президенти Дональд Трамп куз ойларида Осиё мамлакатлари бўйлаб турне уюштиради. Бу ҳақда «ТАСС» Оқ Уйга асосланиб хабар бермоқда.
«Айтишим мумкинки, президент шу кузда Осиёга боради», — деди агентликнинг суҳбатдоши.
«Ҳозирги вақтда бундан кўра батафсилроқ ахборот тақдим эта олмаймиз», — қўшимча қилди у.
Трамп биринчи навбатда Шарқий Осиё саммити ҳамда Филиппинда ўтадиган АҚШ – АСЕАН саммитида, шунингдек, Тинч океани иқтисодий ҳамкорлигининг Вьетнамда ўтадиган саммитида иштирок этиши кутилмоқда. Бу тадбирларнинг барчаси ноябрга мўлжалланган.
Изоҳ (0)