БМТ Бутунжаҳон туристик ташкилоти Бош Ассамблеясининг Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтаётган 22-сессияси доирасида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Россия Федерал туризм агентлиги раҳбари Олег Сафонов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашув доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонга ташриф буюраётган россиялик туристлар сонини ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Томонлар россиялик туристлар учун махсус турпакетлар ишлаб чиқишга келишиб олди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий туристик маҳсулотлариин Россия туристик бозорида фаоллаштириш масаласи кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)