Франциянинг «ПСЖ» клуби билан шартнома имзолаган Неймарнинг таништирув маросимини 85 миллион бразилиялик жонли томоша қилган. Бу ҳақда клуб президенти Носир Ал-Ҳалайфий айтиб ўтди.
Globo ТВ эгаси билан суҳбатлашганимда, у менда Неймарнинг тақдимот маросимини Бразилиядан қанча одам кўрганини топишимни сўради. Аввалига 5 миллион деган вариантни айтдим. Кейин 10 миллион дедим. Шунда у менга маросимни 85 миллион киши жонли кузатганини айтди. Бу даҳшатли рақам. Ахир гап фақатгина таништириш маросими ҳақида кетмоқда.«ПСЖ» Неймарни «Барселона»дан кўтарма пули ҳисобланган 222 миллион еврони тўлаб, сотиб олганди.Носир Ал-Ҳалайфий, «ПСЖ» президенти
Изоҳ (0)