«Championat.asia» Чемпионлар Лигаси старт оладиган кунда футбол юлдузларининг карикатураларини Bleacher Report нашрига асосланиб тақдим этди.
Бунда ҳар бир юлдуз карьерасидаги ҳолат ўз ифодасини топган.
Криштиану Роналду 13-Чемпионлар Лигаси ҳақида ўйлашни бошлаб юборган. Унда ҳозирча ҳамма нарса бор. Шунчаки, совринлари қаторига яна биттасини қўшиб қўйишни истайди. У ўзини шунчалар яхши кўрадики, телевизорда ҳам фақат ўзини томоша қилади.
Лионель Месси шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслик ҳақида ўйламоқда ва Неймарнинг расмига тикилиб ўтирибди. Шкаф устида эса Манчестерга йўл олиши мумкинлигини англатувчи китоб бор. Буффоннинг расми ҳам бежиз эмас, «Барселона» бир йил аввал унинг дарвозасига 180 дақиқа давомида гол ура олмаганди.
Бир тонна пул қучоғида ётган Неймар Чемпионлар Лигасидан кўра кўпроқ, ўзининг шахсий ютуғи — «Олтин тўп» ҳақида ўйлаётгани айтилган. Пикенинг сурати эса ҳимоячининг Instagram’даги фикрларидан келиб чиқиб танланган.
Буффонга Чемпионлар Лигаси соврини керак. Бироқ кетма-кет икки финалда унинг жамоаси мағлуб бўлди. Кубокка бўлган интилишни эса ўргимчак ислари босиб кетган, ахир унинг ёши ўтиб бормоқда. Жовонда эса 2006 йил қўлга киритилган Жаҳон кубоги ва Италиянинг ўнлаб кубоклари қалашиб ётибди.
Златан Ибраҳимович ўзи тўп сурган жамоалар билан мамлакат чемпионлигини қўлга кирита олган. Бироқ «Юнайтед»да унинг анъаналари бузилди. Чемпионлар Лигаси кубоги унинг учун армон. Жароҳатидан қутулганини мешок тепиб исботлаган юлдуз суратида бокс ва карате мосламалари нега турганини осонгина тушуниш мумкин.
«Барселона» ишқида ёнган, бироқ мақсадига ета олмаган Коутиньо кун санаш билан банд. Катта эҳтимол билан «Ливерпуль» уни январь ойида очиладиган қишки трансферда қўйиб юборса керак. У ливерпулликлардан кўра кўпроқ Бразилия термаси ҳақида ўйлаётганини тўшагидан ҳам билиш мумкин.
Изоҳ (0)