RM Sotheby’s аукцион уйи ноёб Ferrari 365 GTB/4 Daytona Berlinetta Alloy by Scaglietti машинасини 1,8 миллион еврога сотди. Сотувлар сентябрь бошида Фьорано пойга трассасида Leggenda e Passione тадбири доирасида уюштирилди. Тадбир Ferrari’нинг 70 йиллик юбилейига бағишланди, деб хабар беради Motor нашри.
Сотилган автомобиль «Дайтона» пойга моделининг умумий фойдаланиш йўллари учун сертификатланган ягона нусхасидир. У алюминий кузов панелларига эга, салонига эса қора теридан ишлов берилган. Машина 36,4 минг километр йўл босган.
Чидам пойгалари учун жами беш автомобиль ясалган эди. 365 GTB/4 моделининг умумий адади 1200 машинадан иборат бўлди. Спорткар 1969–1973 йиллар орасида ишлаб чиқарилган эди.
Изоҳ (0)