Германия Бундеслигасининг 3-турига келиб амалдаги чемпион «Бавария» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Карло Анчелотти шогирдлари 30 ёшли мутахассис Юлиан Нагельсманн бошқарадиган «Хоффенхайм» меҳмони бўлиб, жавобсиз 2 та гол қабул қилиб олди.
«Хоффенхайм» мазкур мураббий қўл остида ўтган мавсумни кучли тўртликда якунлаб, тарихда илк бор Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Аммо плей-оффда Англиянинг «Ливерпуль» клубига имкониятни бой бериб қўйган «Хоффенхайм» Европа Лигасининг гуруҳ босқичида тўп сурадиган бўлди.
Бундеслига пешқадами бўлиб турган Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам очко йўқотди. Шунга қарамай, Петер Бош жамоаси пешқадамликни сақлаб қолди.
Германия Бундеслигаси 3-тур беллашувлари
Изоҳ (0)