«Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилган Asian Fight—2017 мусобақасига ваъда қилинган машҳурлар ташриф буюра олмаган бўлса-да, аввалдан айтиб ўтилгани каби саккиз нафар ўзбекистонлик спортчи жанг қилди.
«Оламспорт» нашрининг хабар беришича, саккиз жангнинг 7 тасида ўзбекистонликлар зафар қучди. Фақатгина Улуғбек Умаров афғонистонлик рақибига қарши жангни муваффақиятли якунлай олмай, нокаутга учради.
Қуйида барча жанг натижалари тақдим этилган. Аввалроқ айтилганидек, K-1 йўналишида муваффақиятли одимлаётган Анвар Бойназаров авиарейс билан боғлиқ муаммо сабаб Тошкентга кела олмаган.- Аюбхон Камолов — Викаш Даҳия (Ҳиндистон) — нокаут
- Улуғбек Умаров — Абдул Сами Фаизий (Афғонистон) — нокаут (мағлубият)
- Исроил Расулов — Муҳаммад Каирий (Сингапур) — нокаут
- Муҳаммадали Тоштурғунов — Бектур Мангиев (Қирғизистон) — ғалаба
- Ҳасанхон Баратов — Михаил Колдоркин (Россия) — нокаут
- Жасур Мирзамуҳамедов — Вартан Апариан (Кипр) — нокаут
- Аҳлиддин Мирзадавлатов — (Қозоғистон) — нокаут
- Маҳмуд Муродов — Зиё Мирзаев (Озарбайжон) — нокаут
Изоҳ (0)