АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларни мамлакат жануби-шарқига яқинлашаётган «Ирма» тўфони муқаддам Техасга ёпирилган «Харви»дан ҳам вайронкорроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«‘Ирма’ — бу эпик миқёсдаги тўфон, у биз қачондир кўрганлар ичида энг қудратлисидир. Эҳтиёт бўлинг, имкон қадар унинг йўлидан чиқманг. Федерал ҳукумат тайёр!» — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
«Қирғоқ қоровулининг ажойиб ходимлари ўтган ҳафта ‘Харви’дан 15 минг кишини қутқариб қолди. ‘Ирма’ кучлироқ бўлиши мумкин. Биз Қирғоқ қоровулини яхши кўрамиз!», — қўшимча қилди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)