Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 20-тур беллашувлари старт олди. 7 сентябрь куни унинг доирасида 4 та учрашув бўлиб ўтди.
Куннинг марказий ўйинида Вадим Абрамов бошқарувидаги «Нефтчи» бухороликларни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ғалаба голи сўнгги сонияда киритилди.
Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган бир вақтда, «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев унинг қўл остида тўп сурганди. Орадан вақт ўтиб, Бақоев устозини таслим қилди. Абрамов эса чемпионатнинг 7 та ўйинидан буён ғолиб чиқиш нима эканини билмайди.
Мазкур турда Игорь Шквирин бошқарувидаги «Сўғдиёна» клуби 4 та гол уришга эришди. Шу тариқа жиззахликлар Шквирин ташрифидан буён илк бор зафар қучди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 20-тур ўйинлари 7 сентябрь, пайшанба
«Машъал» — «Навбаҳор» 2:1
Голлар: Шаҳзод Шайманов, 25-пен (1:0). Неманя Йованович, 28 (1:1). Зафар Тўраев, 58 (2:1).«Нефтчи» — «Бухоро» 1:2
Голлар: Владимир Баенко, 39 (0:1). Музаффар Музаффаров, 69 (1:1). Азамат Алланиёзов, 90+3 (1:2).«Динамо» — «Қўқон—1912» 0:0
«Обод» — «Сўғдиёна» 2:4
Голлар: Ихтиёр Тошпўлатов, 7 (0:1). Элбек Равшанов, 9 (1:1). Элбек Равшанов, 49 (2:1). Ихтиёр Тошпўлатов, 53 (2:2). Санжар Рашидов, 64 (2:3). Санжар Рашидов, 85 (2:4).8 сентябрь, жума«Локомотив» — «Шўртан»«Қизилқум» — «Бунёдкор»«Насаф» — «Олмалиқ»
9 сентябрь, шанба«Металлург» — «Пахтакор»
Изоҳ (0)