Россиянинг Иркутск шаҳрида яшовчи қиз 15-қават деразасидан тушиб кетиб, тирик қолди, деб ёзади «Интерфакс». Ҳодиса 5 сентябрь, сешанба куни юз берди. Қиз кўп қаватли уйнинг ёнида тўхтаб турган Lexus автомобили томига қулади.
21 ёшли қиз кўп сонли шикастланишлар билан касалхонага ётқизилди, шифокорлар унинг аҳволини ўта оғир деб баҳоламоқда.
Полиция воқеа содир бўлган вазиятни ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берган.
Изоҳ (0)