Расмийлар «Ирма» довули яқинлашаётганлиги сабабли Флорида-Кис архипелаги (АҚШ, Флорида штати) ороллари аҳолиси ва сайёҳларни эвакуация қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Монро округи маъмурияти вакили Кэмми Кларк маълум қилди, дея хабар беради «MK.ru».
«Сайёҳлар учун мажбурий эвакуация 6 сентябрь, чоршанба куни эрталабдан кучга кирди. Флорида-Кисни барча сайёҳлар тарк этиши шарт. Маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш режаси ҳам ишлаб чиқилмоқда», — таъкидлади маъмурият вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШга соатига 200 километр тезликда «Ирма» довули яқинлашаётгани, 9 сентябрда Флорида жанубига етиб бориши кутилаётгани билдирилганди.
Изоҳ (0)