Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исхоқхон Ибрат номидаги ёдгорликлар мажмуасини барпо этиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Илк матбаачилардан бири, бир неча тилни пухта билган маърифатпарвар Исхоқхон Тўра Ибрат хотирасини абадийлаштириш мақсадида мутахассислар томонидан зиёратгоҳ, музей ва 240 ўринли хорижий тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган махсус мактабни ўз ичига олган мажмуа лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мактаб қошида спорт зали, босмахона ва ётоқхона ҳам қад ростлайди. Қурилиш ишлари қарийб икки гектар майдонни эгаллаган.
Изоҳ (0)