ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари зирҳли автомобилларга минган худкушлардан фойдаланиб, Сурия ҳукумат қўшинларининг Дайр аз-Заврга ҳужумини тўхтатишга уринган эди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Сурия ҳукумат қўшинларининг қамал отрядлари томонидан террорчилардан 50 дан ортиқ жиҳодмобиллари йўқ қилинди», — маълум қилди Россия мудофаа вазирлиги вакили.
Илгарироқ Сурия қўшинлари Дайр аз-Заврда 28 ой давом этган қамални ёриб ўтгани билдирилган эди. Шаҳар аҳолиси ушбу ғалабани нишонлаш учун кўчаларга чиқди.
Изоҳ (0)