Кремль сухандони Евгений Хорошевцев қайси хатолари туфайли Россия президентидан танбеҳлар эшитганини гапириб берди, деб ёзади «Вести.ru».
«Мукофот топшириш чоғида мен Дўстлик ордени дейиш ўрнига, собиқ иттифоқ давридаги орденни — Халқлар дўстлиги орденини тилга олганман. Буни менга Путин айтган. Унга бу бошқа қайтарилмаслигига ваъда берганман», — деди у.
Яна бир кулгили ҳолат ўзбекистонлик шериклар билан музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш чоғида юз берган, ўшанда сухандон Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг фамилиясини қийинчилик билан талаффуз қилган.
«Россия ички ишлар вазирининг фамилиясидан кейин унинг ўзбекистонлик ҳамкасби исм-шарифини айтишим керак эди, ва эътиборим ўшанга кетиб қолгани туфайли Владимир Колокольцевнинг фамилиясини айта олмай қолдим», — дея аниқлик киритди Евгений Хорошевцев.
Изоҳ (0)