Москвадаги Мьянма элчихонаси биноси олдида мусулмонлар норозилик намойишига тўпланди. Бу ҳақда, блогер Илья Варламов келтирган материалларга асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, намойишчилар пиёдалар йўлкалари, йўллар ва ҳатто яқин атрофдаги бинолар деворларини банд қилиб олган. Улар «Аллоҳу акбар!» деб ҳайқириб, Мьянма ҳукуматини террорчиликда айбламоқда.
Тахминга кўра, намойишга бир неча юздан бир неча минггача намойишчилар тўпланган. Воқеа жойига полиция ва махсус мўлжал кучлари тўпланди. ИИВ акция давом этаётган ҳудудни ўраб олган.
https://twitter.com/varlamov/status/904292553528365056
Норозилик намойишлари Доғистон ва Чеченистонда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Мьянмада диний озчилик бўлмиш рохинжа халқи вакиллари буддавий радикаллар томонидан оммавий тарзда қириб ташланаётгани ҳақида хабарлар ушбу акцияларга сабаб бўлмоқда. Россия мусулмонлари жаҳон ҳамжамиятини ислом динига эътиқод қилувчи рохинжаларни ҳимоя қилишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)