ЖЧ—2018 саралашининг Шимолий Америка минтақасида 7-тур учрашувларига якун ясалди. Мазкур минтақа учун ФИФА 3,5 та квота ажратган бўлиб, саралашда 4-ўринни қўлга киритган жамоа Осиё плей-оффи ғолиби билан тўқнаш келади.
Мексика терма жамоаси бугун тонгда Панама устидан зафар қучиб, мундиал йўлланмасини нақд қилиб қўйди. Олдиндаги 3 та тур давомида Мексика мағлуб бўлса ҳам, 4-ўриндаги Гондурас уни қувиб ўта олмайди.
АҚШ термаси эса принципиал ўйинда Коста-Рикага имкониятни бой берди. Айни пайтда америкаликлар тўғридан-тўғри йўлланма тақдим этувчи 3-йўлланма учун курашиш билан банд.
Мексикага қадар мезбон Россия, шунингдек, Бразилия, Эрон ва Япония термалари ҳам 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш масаласини муваффақиятли ҳал қилиб қўйганди.
Изоҳ (0)