Россия—2018 мундиали учун ҳаракат қилаётган Жанубий Америка мамлакатлари саралашнинг 15-турини якунлади.
Унинг марказий ўйини Уругвай ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида кечиб, учрашувда ҳисоб очилмади — 0:0. Шу тариқа Месси ватандошлари саралаш якунига 3 та тур қолганида ҳам 5-ўриндан юқорига кўтарила олмади.
CONMEBOL минтақасига ЖЧ учун тўғридан-тўғри 4 та йўлланма берилган. Воқеалар ривожи шундай давом этса, Аргентина яримта квотани 1 та қилиш учун қитъалараро плей-оффда ўйнашига тўғри келади.
«Барселона» ўз сафига қўшиб олган Поулиньо ҳамда шуни ният қилган Коутиньо томонидан урилган голлар Бразилия термасининг ғалабасини таъминлади. Пентакампионлар аллақачон мундиал чиптасига эга чиққан бўлиб, бу борада Россиядан кейинги иккинчи жамоага айланганди. Кейинроқ унинг қаторига Эрон ва Япония ҳам қўшилган.
ЖЧ—2018. СаралашCONMEBOL. 15-тур 31 август, пайшанба
Изоҳ (0)