Британиялик эшкак эшувчи, икки карра Олимпия чемпиони Алекс Грегори бир ой давомида Шимолий муз океанида эшкак эшганидан сўнг унинг қўллари қандай аҳволга келиб қолганини кўрсатди. Фото унинг Instagram’даги саҳифасида чоп этилди, деб хабар беради Meduza.
Грегори иштирок этган экспедиция 2017 йил 20 июлида бошланган эди. Унинг жамоаси Норвегиядан шимолга, Шпицбергендаги Лонгйир аҳоли яшаш пунктига қадар эшкакли қайиқда сузиб борди, сўнг тахминан шунча масофани жанубга, Исландия томон сузди.
Экспедиция бир ярим ой давом этиб, жамоа Исландиягача сузиб бориши режалаштирилган эди. Аммо 19 август куни улар Норвегиядаги ороллардан бирида тўхтади, жамоа аъзолари ўзини ёмон ҳис қилгани боис сафар муддатидан олдин якунланди.
Изоҳ (0)