Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 19-тур беллашувлари бугун — 26 август куни старт олади.
Мазкур турдан 2 та дерби ўрин олган. Фарғона дербисида «Қўқон—1912» ва «Нефтчи» клублари ўзаро кураш олиб борса, пойтахтда «Бунёдкор» ўз майдонида «Обод»ни имтихон қилади.
ПФЛ сайтининг маълумот беришича, ташкилот регламентининг 4-модда, 4.24-бандига асосан миллий терма жамоага 3 ва ундан ортиқ футболчисини берган клублар ўз ўйинларини қолдиришни сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳуқуқдан «Пахтакор», «Насаф» ва «Локомотив» фойдаланди. Мазкур жамоаларнинг 19-турдаги учрашувлари номаълум муддатга сурилган.
Ўзбекистон Олий Лигаси 19-тур учрашувлари 26 август, шанба
«Шўртан» — «Металлург»«Навбаҳор» — «Динамо»«Қўқон—1912» — «Нефтчи»«Бухоро» — «Қизилқум»«Бунёдкор» — «Обод»
Номаълум муддатга қолдирилган ўйинлар:
«Пахтакор» — «Машъал»«Сўғдиёна» — «Насаф»«Олмалиқ» — «Локомотив»
Изоҳ (0)