Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Златан Ибраҳимович билан яна 1 йиллик шартнома тузди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати расман хабар берди.
Швед футболчиси ўтган мавсум аввалида ҳам 1 йиллик шартномага имзо чеккан бўлиб, унинг якунида «Юнайтед»ни тарк этганди.
Мен бошлаган ишимни якунлаш учун келдим. Қолишим мен ва клубнинг истагимиз бўлиб келди. Энди эса яна «Олд Траффорд»га қайтишни орзиқиб кутмоқдаман.Златан ўтган мавсум «манкунианлар» сафида турли мусобақаларда жами 46 та ўйинда иштирок этиб, 28 та гол уришга муваффақ бўлганди. У Рунидан бўш қолган 10-рақамни қабул қилиб олди.Шу билан бирга тайёр эканимга ишонч ҳосил қилишим керак. Мен қайтиш учун анча меҳнат қилдим ва шундай ишлашда давом этаман. Бу ўзимни энг яхши томондан кўрсатишим учун ҳам керак.
Златан Ибраҳимович, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси
Изоҳ (0)