Intel компанияси ҳайдовчилар нима сабабдан автоматик бошқарувдаги машиналарга ишонмаслигини аниқлашга ҳаракат қилди. TJournalга кўра, охирги тадқиқотлар америкаликларнинг 75 фоизи ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллардан қўрқади.
Ўн нафар автомобиль ишқибози шундай машиналарнинг орқа ўриндиқларига ўтқизилди, олдиндаги ўринларни эса икки нафардан ходим эгаллади. Улар биргаликда бир неча маротаба очиқ йўлни айланди.
Синов якунларига кўра ҳайдовчилар машина бошқаришни таксидан роботларга топширишдан хурсанд эканлигини билдирди. Intel, шунингдек, махсус мобил дастур ишлаб чиқди, у орқали йўловчилар автомобиль буюртма қилиш ва йўлни кузатиш имкониятига эга бўлди.
Автомобиль ишқибозлари айни пайтда салонда камроқ датчик бўлиши кераклигини айтди: уларнинг фикрича, ортиқча деталлар одамни чалғитади. Ўз-ўзидан буралаётган руль эса хавотир ҳиссини уйғотади, шу боис улар конструкторларга рулни ҳам олиб ташлашни тавсия қилди.
Бундан ташқари, ҳайдовчиларнинг тушунтиришича, автомобилда овозли бошқарув камлик қилмоқда.
Автоном бошқарувдаги автомобиль мустақил равишда ногирон ёки болани ўтказиб юбора олмаслиги ҳам жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Умуман олганда, тажриба иштирокчилари техникани юқори баҳолади ва йўлларни ўзларини хавфсиз ҳис этганини таъкидлади.
Изоҳ (0)