UFC жангчиси Конор МакГрегор ҳамда профессионал боксдаги фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган Флойд Мейвезер ўртасидаги жангга икки кун вақт қолди.
Кеча — 23 август куни ҳар икки спортчи жанг бўлиб ўтадиган Лас-Вегас шаҳрига етиб келди. Тантанали кутиб олиш маросимида минглаб мухлислар иштирок этди.
Жанг 26 август санасига тайин қилинган. Тошкент вақти билан 27 август куни эрта тонгдан UzReport телеканали МакГрегор ҳамда Мейвезер ўртасидаги жангни жонли намойиш этишни бошлайди.
Изоҳ (0)