Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ўтказилган сайёр қабул давомида кўплаб фуқаролар қаторида имконияти чеклангани боис ишсиз қолган ва жиддий молиявий муаммоларга дуч келган ногирон ҳамда унинг оиласига амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида маълум қилинди.
«Сиз суратда кўриб турган бу одам – ногирон: болалигида велосипед учаётганда автоҳалокатга учраган. Бир оёғи ишламаганлиги туфайли оғир иш қила олмайди. Ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам ишсиз. Фақат хайр-саховат ва моддий ёрдам эвазига кун кечиради. Шу боис оиланинг иқтисодий-ижтимоий шароити жуда оғир аҳволга келиб қолган. Ёрдам бера оладиган яқин қавм-қариндоши ҳам йўқ», — дейилади хабарномада.
Бекобод туманида ўтказилган сайёр қабулда давлат раҳбарининг топшириғига асосан мутасаддиларнинг маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида унинг оиласига Президент номидан 3 миллион сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатиладиган, оила боши турмуш ўртоғи билан ўз имкониятларига мос доимий иш билан таъминланадиган, фарзандлари давлат ҳисобидан боғчага жойлаштириладиган, мутасаддилар эса уларнинг уй-жойини тўлиқ таъмирдан чиқариб, бир оила ҳаётдан рози бўлиб яшайдиган шароитни яратиб берадиган бўлди.
Изоҳ (0)