АҚШ президенти Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатлари мамлакатни янги халқаро ихтилофга аралаштириб қўйиши мумкин. Америкаликларнинг 68 фоизи шундай фикрда, деб хабар беради «ТАСС».
Сўровни Жорж Вашингтон университети ўтказди.
Респондентларнинг 29 фоизи бу фикрга қўшилмайди. Шунингдек, 63 фоиз респондент мамлакат нотўғри йўлдан боряпти, деб ҳисоблайди, 56 фоизи эса Трамп ўз вазифасини бажара олмаслигини эътироф этди.
«Сўров натижалари америкаликлар ортиқ Трампнинг характеридан қониқмаётганини кўрсатмоқда. Агар ҳозир бўлинган АҚШни бирлаштирадиган банд бўлса, бу ҳам Трамп ўзини нотўғри тутаётгани масаласидир», — тушунтирди тадқиқот натижаларини сиёсий бошқарув кафедраси профессори Майкл Корнфилд.
Изоҳ (0)