ЖЧ—2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши кечадиган сўнгги икки тур ўйини олдидан футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 25 август санасига режалаштирилган.
«Championat.asia» нашрининг ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевга асосланиб маълумот беришича, учрашув мухлисларсиз стадионда бўлиб ўтади. Аввалроқ ЎФФ Қирғизистон терма жамоаси «Бунёдкор» стадионида қабул қилиниши ҳақида айтиб ўтганди.
Ўйин 25 август куни «Бунёдкор» стадионида ўтиши режалаштирилган. Бугун ЎФФ ва ҚФФ ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Унда ўйин стадиони ўзгариши мумкин. Ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмаслигини Қирғизистон томони сўрамоқда. Ҳозирча вазият шундай. Бугунги учрашувдан сўнг ЎФФ расмий сайтида бу ўйинга оид барча расмий маълумотлар тақдим этилади.Бунгача ҳам Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришган бўлиб, бир йил олдин уни бекор қилган ва Экваториал Гвинея билан келишувга эришганди. Якунда Ўзбекистон ҳар икки рақибдан ҳам қуруқ қолганди.Санжар Ризаев, ЎФФ матбуот котиби
Изоҳ (0)