Испаниялик мебель дизайнери Валенсияда граффити билан бежаб ташланган кўприклардан бирининг остида ўзига наностудия қуриб олди, деб ёзади Afisha Daily.
У ерда жой фақат бир кишига етса-да, аммо илҳомланиш учун кенглик чексиздир, дейилади хабарда. Бу ерда зарур нарсаларнинг барчаси — иш столи, стул, жавонлар, фоторомлар ва ҳар эҳтимолга қарши кўрпа-ёстиқ ҳам бор.
Бир қарашда конструкция бетон гумбазлар остида ҳавода муаллақ турганга ўхшайди, буларнинг барчаси эса кўпроқ ижодий жараённинг имконсизлиги ҳақидаги инсталляцияни эслатади. Аслида эса у ерда ижод қилишнинг жуда ҳам имкони бор: иш жойига кўприкнинг қарама-қарши учидан металл ва ёғочдан ясалган мобил платформа келган, унда дизайнернинг ўзи ўтириб, конструкцияни оддий дастак ёрдамида ҳаракатга келтиради.
Студияни яратишга икки ҳафта вақт кетди. Аввал мана бундай эди:
Мана бу суратларни эса бугун кўплаб меъморчилик (нафақат) нашрларда кўриш мумкин:
Студияни ўз кўзингиз билан кўришингиз амри маҳол: Абейанас унинг қаерда жойлашганлигини сир тутмоқда. Бунга авваламбор, вандаллар ва солиқ инспекциясидан хавфсираши сабабчидир. Шунга қарамай, унинг Levrel дизайн агентлиги ажойиб тарзда реклама қилинди: агар сизга ихчам ва функционал мебель керак бўлса, шу ерга келинг.
Изоҳ (0)