Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Norma нашри 6 дан 14 ёшгача бўлган болалар қандай харидларни амалга ошириши мумкинлиги, қандай харидлар эса улар учун қонун билан чекланганлигига аниқлик киритди.

Фото: «Today.com»

Фото: «Today.com»

Нашр таъкидлашича, 6 ёшдан кичик болалар умуман ҳеч қандай олди-сотдини амалга ошира олмайди, улар учун харидларни уларнинг номидан ота-онаси, асраб олувчиси ёки васийлари амалга ошириши мумкин.

6 дан 14 ёшгача бўлган болалар мустақил тарзда фақат қуйидаги харидларни амалга ошира олади:

  • майда маиший харидлар;
  • нотариал тасдиқни ёки давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилмайдиган, беғараз даромад олишга қаратилган олди-сотдилар (масалан, ҳадя ва бепул фойдаланиш шартномалари);
  • қонуний вакил ёки учинчи шахс томонидан маълум мақсадда ёки эркин сарф қилиш учун тақдим этилган маблағларни ишлатиш юзасидан харидлар.
Юқорида тилга олинган бошқа олди-сотдиларнинг барчаси 14 ёшга етмаган болалар учун амал қилмайди. Бундай олди-сотди бўйича томонларнинг ҳар бири иккинчи томонга олди-сотди бўйича олинган нарсаларнинг барчасини қайтариб бериши керак.

Нашр таъкидлашича, болалар томонидан харидлар амалга оширилишининг чекланиши, аввало, бемулоҳаза ва беҳуда сарф-харажатлар рискини бартараф этиш мақсадидадир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим